Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 газбаллони портлаб кетди
Crime
−
28 May 2024 16923 1 minute
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2'нинг газбаллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат бугун, 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида содир бўлган. Ҳозирда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушбу транспорт воситасида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар сонига ва шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ бўйича тегишли тартибда суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra русумли транспорт воситасида қисқа туташув бўлганлиги сабабли ёнғин юзага келган, Lacetti русумли транспорт воситаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автоуловнинг двигатель қисмида ёнғин келиб чиққанди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September