Бўстонлиқда яна бир Lacetti ёниб кетди
3-саҳифа
−
28 Май
4678Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Lacetti русумли машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди. Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида хеч кимнинг соғлиғига зиён етмаган.
Кеча, 27 май куни соат тахминан 21:45 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 67-километрида 1995 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ҳайдовчи У.Ш (ҳайдовчи ҳушёр ҳолда) Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Урилиш оқибатида автоуловнинг двигатель қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан ўчирилган.
Ушбу ЙТҲ ва келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва йўловчининг соғлиғига зиён етмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни соат тахминан 13:30 ларда 2002 йилда туғилган А.К бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситасида қисқа туташув бўлганлиги сабабли ёнғин юзага келганди.