Жиззахда ИИБ ходимидан пул талаб қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 7458 2 дақиқа
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида ички ишлар ходимидан пул талаб қилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ходими Зафаробод туманида яшовчи қариндошлариникига кетган оила аъзоларини уйга олиб келиш учун Telegram’даги маҳалладошлар гуруҳига такси кераклиги бўйича хабар юборган. Сўнгра ушбу гуруҳда бўлган "Писталикент" маҳалласида яшайдиган, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 2007 йилда туғилган шахс туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган 1999 йилда туғилган маҳалладоши билан ИИО ходимидан товламачилик йўли билан пул ундиришга келишган. Ходим билан мулоқотда бир-бирларини ҳақорат қилган.
Суҳбат чоғида улар ИИО ходимини ишдан бўшатмагунча шикоят қилишларини айтиб, ўзларида мавжуд овозли ёзувни вилоят ИИБ мутасаддиларига бермаслик, йўллаган мурожаатлари бўйича даъволари йўқлигини ёзиб бериш эвазига 15 миллион сўм миқдорида пул талаб қилган ва 12 миллион сўмга келишишган. Шунга қарамай, таҳдид давом этган ва улар яна пул сўрайверган.
Вилоят ИИБга киритилган билдирги асосида олиб борилган тезкор тадбирда ушбу икки шахс талаб қилган пулни олган вақтида ушланди.
Аниқланшича, улар жорий йилнинг 6 ва 8 октябрь кунлари 102 хизматига мурожаатида ИИО ходими уларни ҳақорат қилганини айтган. Аммо соҳа масъул ходимларининг ҳолат юзасидан тушунтириш бериш юзасидан чақириғига жавоб беришмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 ва 26 ёшли фуқароларга нисбатан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ички ишлар ходимига пора берган шахс қўлга олинганди.
Live
Барчаси