Жиззахда эр-хотин 3 ёшли боласини 3 млн сўмга сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь
5200Жиззах вилоятида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида судланувчи эр-хотинга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, судланувчи эркак Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судланувчи аёлга эса Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида чақалоғини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинганди. Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси