Жиззахда “электросеть” ходимаси минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
14 Май
4916Жиззах вилоятининг “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах шаҳар филиали ходимаси 1 минг АҚШ доллар олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Жиззах шаҳар филиали ходимаси Н.С.О. Зомин туманида яшовчи фуқаро Н.Қ.Ж.ни АЖнинг Жиззах филиалига ишга киритиб қўйиш эвазига ундан минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳозирда, фуқаро Н.С.О.га Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи шахс йўл-патруль хизмати инспекторига пора таклиф этган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган эди.
LiveБарчаси