Андижонда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди (видео)

3-саҳифа

image

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи шахс йўл-патруль хизмати инспекторига пора таклиф этган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 14 май куни йўл-патруль хизмати ходими белгиланган тақсимотга асосан Олтинкўл туманида хизмат олиб бораётган бўлган. Соат 11:00 ларда давлат рақам белгилари бўлмаган Damas русумли автомашинани текшириш учун тўхтатганида ҳайдовчи уни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётгани аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов жарима майдончасига олиб кетилган. Шу куни фуқаро автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб бериш ва маъмурий баённомани йўқ қилиб юбориш эвазига ходимга 1 миллион сўм миқдорида пора таклиф этган.

Ҳозирда пора таклиф этган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган ҳамда жиноят иши тегишли суд органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 1 млн 200 минг сўм пора олган йўл-патруль хизмати инспектори 2 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Андижон ЙПХ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг