Жиззахда бўрини сўйган шахс жаримага тортилди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2023
14231Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида фуқаро бўрини сўйгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги изоҳ берди.
Ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Янгиобод тумани, Учтурғон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан бундан икки йил олдин содир этилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.
“Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб борилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15