Жиззахда бўрини сўйган шахс жаримага тортилди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2023 15062 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида фуқаро бўрини сўйгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги изоҳ берди.
Ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Янгиобод тумани, Учтурғон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан бундан икки йил олдин содир этилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.

“Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб борилди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь