Жиззахда 450 млн сўмлик олтинни яширинча сотмоқчи бўлганлар ушланди

Crime

−

image

Жиззахда 471 грамм ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар шахс тўхтатилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида кузатувга олинган икки нафар фуқаро умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни харидорга 450 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда тўхтатилган. Қимматбаҳо металл ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган 33 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends