Жиззахда 3,3 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
18 июл 1477 1 дақиқа
Жиззах вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида “А. С. Д.” МЧЖга қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланилиб, 315,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу туманда жойлашган “А. С.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланган. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 миллиард 35 миллион сўмни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 11 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланган эди.
Live
Барчаси