Наманганда корхона 11 млрд сўмлик электрни ўмарди
3-саҳифа
−
15 Июль 2215 1 дақиқа
Наманганда 11 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура штаби томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “С. Ф.” хусусий корхонасига қарашли нотурар бинода электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 11 миллиард 80 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь