Жиззахда ҳомиладор аёл сотувчилар томонидан калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 19 апрель куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида эркак ва аёл сотувчи ҳомиладор аёлни калтаклагани ҳақида QALAMPIR.UZ'гa мурожаат келиб тушган эди. Мазкур ҳолат юзасидан аёлни уриб, унга шикаст етказганларга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 18 март куни Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида содир бўлган. Қ.С исмли шахс Ш.Н. билан қарз масаласида низога борган ва уни уриб, тан жароҳати етказган. Тайинланган суд тиббий экспертизаси фуқарога соғлиғининг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари етказилганини тасдиқлаган.

Таҳририятга йўлланган мурожаатда жабрланувчи сотиб олган маҳсулоти қиммат бўлгани сабабли уни қайтариб берганида жанжал келиб чиққани, бироқ сотувчиларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини айтганди. Видеодан кўриниб турибдики, эркак ҳомиладор аёлни уриб ерга ётқизган, савдогар аёл уни “швабра” билан уриб, сочидан тортган.

ИИБ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аёлни дўппослаганларга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни ҳам Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 24 ёшли аёл эри ва қайнонаси томонидан калтакланиши оқибатида 4 ойлик ҳомиласидан айрилгани, жанжалда унинг 1,5 ёшли фарзанди ҳам калтаклангани бўйича QALAMPIR.UZ'гa мурожаат келиб тушганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси эса ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ Жиззах шаҳри сотувчилар ҳомиладор аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг