Ҳомиладор аёл учинчи қаватдаги балкондан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 3 август куни Туркиянинг Бурса вилояти Нилуфар туманида чет эл фуқароси бўлган ҳомиладор аёл кўп қаватли уйнинг учинчи қаватидаги балкондан тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “A Haber“ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 00:30 атрофида Нилуфар туманининг Учевлер маҳалласидаги Дурмуш кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 35 ёшли Э.Ҳ. ўзи яшаётган уйнинг учинчи қаватидаги балкондан тушиб кетган. Воқеа жойига етиб борган полиция ва тез ёрдам ходимлари аёлни текшириб кўрган ва унинг воқеа жойида вафот этганини аниқлаган.

Ҳодиса вақтида уйда бўлган ва гиёҳвандликка қарам экани айтилаётган аёлнинг турмуш ўртоғи, 37 ёшли Ф.С. полиция томонидан қўлга олинган.

Воқеа жойида ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатларидан сўнг марҳуманинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун Бурса суд-тиббиёт муассасаси моргига юборилган.

“Мен сени келиним сифатида эмас, балки қизим деб яхши кўрган эдим. У менинг кўчиб юрувчи қушим эди. У узоқ Судан юртлардан келганди”, деган марҳуманинг яқинларидан бири воқеа жойида.

Билдирилишича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳомиладор аёл кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватидан йиқилиб тушганига қарамай, оғир жароҳатларсиз омон қолганди. Шифокорлар аёлнинг ҳомиласини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг