Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Қашқадарёда ҳомиладор келин эри ва қайнонаси томонидан калтаклангани айтилмоқда

3-саҳифа

image

QALAMPIR.UZ’га жорий йилнинг 10 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 24 ёшли аёл эри ва қайнонаси томонидан калтакланиши оқибатида 4 ойлик ҳомиласидан айрилгани, жанжалда унинг 1,5 ёшли фарзанди ҳам калтаклангани бўйича мурожаат келиб тушди. 

“Бир неча йил аввал ҳам жанжал оқибатида келин 6 ойлик ҳомиласидан айрилганди. Жанжал бўлган вақтда офтоба аёлнинг қорнига бориб теккан”, дейди мурожаатчи.

Воқеага аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ вилоят Ички ишлар бошқармасига боғланди. Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИБ муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қайнона-келин жанжали оқибатида чақалоқнинг оёқ-қўли куйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё вилояти Чироқчи Жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг