Жиззах вилояти ССБга бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Маҳмарасул Дўсматович Умаров Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Маҳмарасул Умаров 1992 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилоят Санитария-эпидемиология марказида врач-эпидемиолог, Дўстлик туман тиббиёт коллежида директор муовини, директор, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати марказида врач-эпидемиолог каби қатор масъул вазифаларда ишлаган.

У мазкур тайинловга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўпалбай Раимбердиевич Тангрибердиев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах соғлиқни сақлаш бошқармаси Махмарасул Дўсматович Умаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made