Жиддий саммитда жиддий одамлар кулдирилди
Олам
−
16 Май
7632Албаниянинг пойтахти Тиранада бўлиб ўтаётган Европа сиёсий ҳамжамиятининг 6-саммити давомида бир қанча давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларининг болалиги акс этган тасвирлар намойиш этилди ва бу уларнинг кулгисига сабаб бўлди. Етакчиларнинг кулги саҳнаси ижтимоий тармоқларда сиздирилди.
Саммит чоғида сунъий интеллект лидерларни уларнинг она тилларида ўзига хос услубда гапирган. Бу кутилмаган сюрприз залда катта қизиқиш уйғотган ва ҳатто давлат раҳбарларини ҳам кулишга мажбур қилган.
Айни дамда ушбу саммитга 47 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Европа институтларининг раҳбарлари ташриф буюрган.
Маълумот учун, Албанияда ўтаётган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида биринчи навбатда хавфсизлик муаммолари, хусусан Украинани қўллаб-қувватлаш ва Европа давлатларининг ҳарбий кучларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, миграция ва истеъдодли кадрларнинг хорижга кетишини олдини олиш муҳокама қилинади.
Иқтисодий йўналишда эса барқарор ва ишончли етказиб бериш занжирларини сақлаб қолиш, энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлаш каби масалалар муҳим ўрин тутади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 май куни Албанияда бўлиб ўтаётган Европа сиёсий ҳамжамиятининг олтинчи саммитида Германия канцлери Фридрих Мерц, Украина Президенти Владимир Зеленский, шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва НАТО Бош котиби Марк Рютте иштирок этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Саммитда Россия Президенти Владимир Путин Истанбулда бўлиб ўтаётган Киев билан музокарага бормагани учун Европа Москвага босимни кучайтириш масаласи кўтарилган.
LiveБарчаси