Жи Сун Роналду каби муҳим футболчи эди – Руни
Спорт
−
27 Январь 2022
4011Англиянинг “Дерби Каунти” клуби бош мураббийи ҳамда “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Уэйн Руни “Қизил иблислар”нинг экс-ярим ҳимоячиси Парк Жи Сун ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
“Агар сиз 12 ёшли болаларга Парк Жи Суннинг исмини айтсангиз, унинг кимлигини тушунмасликлари мумкин. Аммо Парк билан бирга ўйнаганларнинг барчаси унинг “Манчестер Юнайтед” муваффақияти учун Криштиану Роналду каби муҳим бўлганини билишади”, дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирида Жи Сун тез орада “Куинз Парк Рейнжерс”нинг 16 ёшгача жамоасини бошқариши маълум бўлган эди.
Маълумот учун, 40 ёшли Парк Жи Сун 2012 йилда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этгач, икки мавсумни КПР клубида ўтказган. МЮ таркибида эса футболчи тўрт марта Англия Премьер лигасида чемпион бўлган ва 2008 йилда UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, “ПСВ Эйндховен” таркибида Нидерландия чемпионатида ҳам зафар қучган. 2014 йилга келиб, Парк футболчилик фаолиятини якунлаган эди.