Жейк Пол UFC’га ўтиш учун Данага шарт қўйди

Спорт

jeyk

Америкалик YouTube блогери ва боксчи Жейк Пол ўзининг Twitter саҳифасида UFC промоушенига қўшилиш шартларини айтди ва буни амалга ошириш учун атиги 3 кун қолганини ташкилот раҳбари Дана Уайтга эслатди.

“Дананинг промоушенига қўшилишимга 3 кун қолди. Мен боксни бутунлай тарк этаман. Сизда кўп вақт йўқ”, дея ёзган кичик Пол.

Бундан бир неча кун аввал Жейк Пол Дана Уайтга жангчиларнинг ҳар бир беллашув учун энг кам иш ҳақини 50 000 долларгача ошириш, UFC жангчиларига ташкилот йиллик даромадининг 50 фоизини кафолатлаш, барча спортчиларга узоқ муддатли тиббий ёрдам кўрсатиш талабларини илгари сурган эди.

Пол буларни UFC билан шартномаси тугаган аксарият жангчилар мия чайқалишидан азият чекаётгани билан изоҳлаган: 

“Мен айтаётган талабларни 2022 йил 31 март кунига қадар қабул қилишга ваъда бериш ва амалга ошириш учун беш кунингиз бор. Бу амалга оширилгач, мен дарҳол боксни тарк этаман, USADA ташкилотида текширувдан ўтишга розиман ва Хорхе Масвидал UFC октагонида жанг қилишга розиман. Барча UFC жангчилари учун қатъий позицияни эгаллаш, ўзлари ва ҳамкасблари учун қиймат яратиш вақти келди. Сиз юқори маошга, узоқ муддатли ғамхўрликка, энг аввало, эркинликка лойиқсиз. Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг. Мен сизнинг душманингиз эмасман, мен сизнинг ҳимоячингизман”.

Маълумот учун, Пол ташкилотнинг бошқа жангчиларига қарши рингга кўтарилмоқчи эканини маълум қилган эди. Қўшимчасига унинг президенти Дана Уайтни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда айблаган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт Жейк Пол Масвидаль

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг