Жейк Пол UFC’даги энг тезкор нокаутчини рингга чорлади
Спорт
−
22 Декабрь 2021
4845Аввалроқ, таниқли YouTube блогери америкалик Жейк Пол профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудлини мағлуб этганидан сўнг, UFC’даги энг тезкор нокаут соҳиби Хорхе Масвидалга қарши жанг қилмоқчи эканини маълум қилган эди.
Шундан сўнг, Жейк акаси Логан “Impaulsive” деб номланган подкастида Масвидалга эҳтимолий жанг бўйича молиявий таклиф берди.
“Мен сенга беш миллион доллар ва трансляциядан тушган даромаднинг маълум қисмини таклиф қиламан. Кел, буни ташкил қилайлик. Бу фаолиятингдаги энг катта гонорар бўлади. Дана эса сени шартномадан озод қилиши керак”, дейди Логан Пол.
Хорхе ўзининг Twitter саҳифасида блогернинг чақириғига жавобан бундан-да каттароқ сумма таклиф қилинса, жангга розилик бериши мумкинлигини таъкидлаган:
“UFC мени қўғирчоқбозликка қўймайди. Лекин 20 миллион ва PPV (трансляция) фоизини кафолатла. Ишончим комилки, промоушен бу келишувни ҳал қилади. Кейин эса бурнингни синдиришни истайман. Агар уни соьа олмасанг, ёнимга кел, биз билан шартнома имзола ва қафасда бокс тушишга розиман. Агар шартномани бузсам, гонорарингни тўлайман”.
Эслатиб ўтамиз, YouTube юлдузи Вудли билан жангни олтинчи раундда муддатидан аввал тугатишга муваффақ бўлган эди. Пол ўнг қўли билан рақибини чуқур нокаутга учратди.
Хорхе Масвидал эса UFC тарихидаги энг тезкор нокаут эгаси ҳисобланади. У 2019 йил 6 июлда ўтказилган UFC 239 турнирида Бен Аскренни 5 сонияда мағлубиятга учратган эди.