Жерар Депардье актрисалар томонидан жинсий тажовузда айбланмоқда
Маданият-санъат
−
13 Октябрь 2023
12940Бутун дунёга “Обиликс” роли билан танилган актёр ва маҳоратли режиссёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айбланиб, тергов қилинмоқда. Бу ҳақда “Euronews” нашри маълум қилди.
Гап шундаки, дастлаб 2020 йилнинг декабрь ойида актриса Шарлотта Арнольд уни 2018 йилда Париждаги уйида икки марта зўрлаганликда айблаганди. Шундан сўнг актёр устидан тергов ҳарактлари бошланди.
Энди ушбу ишга бошқа одамларнинг ҳам гувоҳликлари қўшилди. Жумладан, француз актрисаси Анук Гринберг жорий йилнинг 12 октябрь куни маҳаллий нашрлардан бирига эксклюзив интервью берди.
60 ёшли актриса Депардье билан иккита фильмда суратга тушган ва унинг ажойиб дўстларидан бири Бертран Блиенинг ҳамроҳи бўлган.
"Депардье кундалик ҳаётимнинг бир қисми эди. У ҳеч қачон аёлларга тажовуз қилмаганини айтган, аммо мен буни доим кўрганман. Мен унинг аёлларга тегинганига гувоҳ бўлганман. У доим шу мавзулар билан боғлиқ ҳазил қиларди. Мен унинг кун бўйи аёлларнинг уятли ерлари ҳақида гапирганини эшитганман. Кун бўйи! Аммо ҳеч ким ҳеч қачон индамаган”, деди Гринберг.
Шунингдек, у француз кино санъатининг бу борада ҳеч қандай реакция билдирмаслигини қоралаган.
"Мен энди жим туролмайман. Депардье билан кино саноатида ишлаган ҳар бир киши унинг аёлларга тажовуз қилишини билади. Бу муҳитнинг сукунати санъатимизни камситади, буни тўхтатиш керак”, деди актриса.
Депардье сўнгги йилларда зўрлашда айбланиб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланганига қарамай, француз киносида самарали ишлашда давом этди.
Актёрнинг адвокати жамоатчиликка Депардье айбловларни рад этганини билдирди. Париж бош прокурори эса бу ҳақда жиддий ва тасдиқланган далиллар борлигини маълум қилган. Тергов эса ҳали давом этмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида ҳам 13 нафар аёл Жерар Депардьени жинсий зўравонликда айблаб кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамиз, марҳум поп-юлдузи Майкл Жексон ўлимидан сўнг ҳам педофилияда айбланганди.
LiveБарчаси