Майкл Жексон ўлимидан сўнг ҳам педофилияда айбланмоқда
Маданият-санъат
−
19 Август 2023
17867Лос-Анжелес Олий суди марҳум поп-юлдузи Майкл Жексонга қарши педофилия бўйича даъволарни кўриб чиқяпти. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Хореограф Уейд Робсон ва актёр Жимми Сейфчак кеча, 18 август куни Жексонни болалигида уларга тажовуз қилганликда айблаб, судга қайта мурожаат қилган. Бундан аввал ҳам ушбу икки ижодкор Майклга нисбатан худди шу айбловлар билан судга мурожаат қилган эди.
Улар 2013 йилда Жексон ҳаёти давомида эгалик қилган “MJJ Productions” ва “MJJ Ventures” корпорацияларини судга берган. Даъвогарларнинг фикрига кўра, компаниялар уларни зўравонликдан ҳимоя қилиши керак эди. Аммо суд бу айбловларни рад этган.
Аммо жинсий зўравонлик билан боғлиқ ушбу иш даъвогарларнинг апелляцияси бўйича йирик суд қароридан кейин қайта тикланди.
Эслатиб ўтамиз, Манхеттендаги федерал судья британиялик поп-юлдуз Дуа Липани 2021 йил чиқарган қўшиғини саксонинчи йилларда машҳур бўлган “Viggle and Giggle All Night” қўшиғидан кўчириб олганликда айблаганди.