Поп-юлдуз Дуа Липа яна “кўчирмакашлик”да айбланмоқда
Маданият-санъат
−
09 Август 2023
5705Манхеттендаги федерал судья британиялик поп-юлдуз Дуа Липани 2021 йил чиқарган қўшиғини саксонинчи йилларда машҳур бўлган “Viggle and Giggle All Night” қўшиғидан кўчириб олганликда айбламоқда. У шунингдек, қўшиқчини судга тортиш кераклигини ҳам билдирган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги маълум қилди.
Келтирилишича хонанда ўзининг “Levitating” қўшиғининг “композиция элементлари”ни “Viggle”дан нусхалаб олган ва мусиқанинг кириш қисмидаги оҳангни такрорлаган. Ҳимоячилар эса Липа “Levitating”ни ёзишдан аввал “Viggle”ни эшитмаганини айтмоқда.
“Суд даъвогарлар таъкидлаётган катта ўхшашликларни рад эта олмайди”, деб ёзади Фаилла.
Келтирилишича, “Viggle and Giggle All Night” қўшиғи муаллифлари Рассел Браун ва Санди Линтер қўшиқлар ўртасидаги катта ўхшашликни исботлашга ҳаракат қилмоқда.
“Улар замонавий қўшиқчиларни жуда ҳурмат қилади, аммо агар уларнинг материалларидан фойдаланилса, компенсация берилиши керак. Биз бу ишни судга топширишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, деди даъвогарларнинг адвокати Жейсон Браун ўз баёнотида.
Бу “Levitating” бўйича келиб тушган биринчи кўчирмачилик билан боғлиқ айблов эмас. Бундан аввал ҳам Флорида регги гуруҳи “Artikal Sound System” ҳам ушбу қўшиқ уларнинг 2017 йилги ижросидан кўчирилганини айтган. Шунингдек, Лос-Анжелес суди 31 июль куни Липанинг мусиқачи Боско Кантедан унинг “Talk box” ёзувини “Levitating” ремиксига киритиш учун рухсат олмагани ҳақидаги даъволарни рад этган.
Маълумот учун, Липанинг ушбу қўшиғи Billboard нашрининг Америкада энг оммалашган қўшиқлар 100 талиги рўйхатидан 77 ҳафта давомида тушмаган. 2021 йил якунида эса “Йил қўшиғи” деб эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира иккинчи марта солиқ фирибгарлиги бўйича айбланмоқда. Хонанданинг ўзи эса булар ёлғон айблов эканлигини айтган.
LiveБарчаси