Хонанда Дуа Липа судга берилди
Маданият-санъат
−
03 Август 2023
13338Продюсер Боско Канте британиялик қўшиқчи Дуа Липани муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун судга берди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Продюсерга кўра, Дуа Липа “Levitating” ашуласи ремиксини тайёрлашда унинг асл қўшиғидан рухсатсиз намуна олган. Дастлабки трек Mobile talk box томонидан ишланган қурилма ёрдамида ёзиб олинган бўлиб, у мусиқа асбоблари товушларини овоз билан ўзгартиришга имкон беради.
Продюсернинг таъкидлашича, Дуа Липага ушбу қурилмадан фақат асл ёзувда фойдаланишга рухсат берилган, аммо улар ўртасида ёзма шартнома тузилмаган.
Даъвога кўра, Канте ижрочидан 20 миллион АҚШ доллари ундириш ҳуқуқига эга.
Маълумотларга кўра, бу Дуа Липага қарши учинчи даъво. Июнь ойида суд Аrtical Sound System жамоасининг шикоятини рад этган, артист ҳозирда қўшиқ муаллифлари L. Рассел Браун ва Сэнди Линцер билан суд ўтказмоқда. Уларнинг фикрича, Липа 1979 йилда “Viggle and Giggle All Night” ва 1980 йилда “Don Diablo” номли иккита қўшиғини ўғирлаган.
Маълумот ўрнида, Дуа Липа 1995 йилда Англия пойтахтида туғилган. У ерга Дуанинг албан ота-онаси Косово Республикасидан кўчиб келган. Улар қизнинг исмини эътибор билан танлаган. Дуа “Мен севаман” ёки “Мен хоҳлайман” деб таржима қилинади. Бўлажак эстрада юлдузи 12 ёшга тўлганда, оила ўз ватанларига қайтган. Уч йил ўтгач, қиз Лондонга қайтишга қарор қилган, Дуа у ерда ижодий ривожланиш учун катта имкониятларга эга эди. 2016 йил декабрь ойида “The Fader” журнали кўмагида қўшиқчи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинган. 2017 йил январь ойида қўшиқчи “EBBA Public Choice” мукофотига сазовор бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь