Жефф Безос космосга парвоз олдидан “Amazon” раҳбарлигидан кетди

Олам

image_2021-07-05_22-22-02

“Amazon” асосчиси Жефф Безос компаниянинг бош директори лавозимидан кетди. Бу ҳақда “Amazon” сайтидаги маълумотларга асосланиб “The Verge” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Amazon Web Services” бўлимининг собиқ раҳбари Энди Жесси компаниянинг янги бош директори этиб сайланган.

Маълумот учун, Безос роппа-роса 27 йил давомида — “Amazon” 1994 йил 5 июлда ташкил этилганидан бери компания бош директори бўлиб ишлаган. Эндиликда, у компаниянинг директорлар кенгаши ижрочи раиси бўлиб фаолият олиб бормоқда.

Хабарда қайд этилишича, ушбу лавозимда салкам 30 йил фаолият юритган “Amazon” асосчиси компаниянинг муҳим лойиҳаларида иштирок этишда давом этса-да, ўз вақтининг бир қисмини “Bezos Earth Fund” хайрия фонди, “Blue Origin” аэрокосмик компанияси, “The Washington Post” газетаси ва “Amazon Day 1” фондига бағишлайди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Жефф Безоснинг 82 ёшли америкалик Уолли Фанк билан космосга учиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жефф Безос “Amazon” “Blue Origin”

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг