ЖЧга илк қадам. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
03 Апрель
6843Бугун, 3 апрель куни Саудия Арабистонида старт олган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги “А” гуруҳи илк турида Ўзбекистон Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Садриддин Ҳасанов ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқада Нурбек Сарсенбаев орадаги фарқни 2 тага оширди. Тайм якунида, яъни 40-дақиқада таиландлик футболчи Силвиа Мексес ҳисобни қисқартирди. 80-дақиқада Асилбек Алиев Ўзбекистоннинг 3-голига муаллифлик қилди. 85-дақиқада Абубакир Шукуруллаев якуний нуқтани қўйди, 4:1.
Шу тариқа, Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси илк турни ғалаба билан бошлади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги турни 6 апрель Хитойга қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
LiveБарчаси
Японияда вертолёт денгизга қулаб тушди.
07 Апрель