ЖЧ саралашида Осиёдан илк истеъфо!

Спорт

image

Футбол бўйича  Қувайт миллий  терма жамоаси бош мураббийи Ромео Йозак истеъфога чиқарилди.

Қувайт футбол ассоциацияси ЖЧ-2022 саралаш босқичи 2-тур доирасидаги Австралиядан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мутахассисни истеъфога чиқарди.

Мураббий терма жамоа ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини Непал (7:0) га қарши ўйиндаги йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаган эди. 

Хорватиялик мутахассис фаолияти давомида Қувайт термасидан ташқари "Динамо" (Загреб), "Осиек", "Легия" клубларида, шунингдек, Ливия ва Хорватия терма жамоаларида ишлаган.

Қувайт терма жамоаси саралашдаги кейинги ўйинини 10 октябрда Иорданияга қарши сафарда ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо чемпионат

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг