ЖЧ-2026 формати қачон тасдиқланади?

Спорт

image

Жорий йилнинг 16 март куни FIFA  2026 йилги Жаҳон чемпионатининг форматини тасдиқлайди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, келгуси мундиалнинг формати Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтадиган FIFA конгрессида тасдиқланади. Турнирда 48 та жамоа иштирок этади.

Дастлабки режа жамоаларни 3 тадан 16 та гуруҳга бўлиш эди. FIFA бу ғоядан воз кечиб, 4 та жамоадан иборат 12 та гуруҳдан иборат форматни маъқуллади. Жамоалар навбатдаги Жаҳон чемпионатида жами 104 та ўйин ўтказади. Турнир 39 кун давом этади. 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, охирги Жаҳон чемпионати ўтган йили Қатарда ўтказилди. Қатар мундиали 32 та терма жамоа иштирок этган сўнгги чемпионат сифатида тарихга муҳрланди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA ЖЧ-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг