Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби номи аниқ бўлди (видео)
Спорт
−
25 Октябрь 2024 10776 1 дақиқа
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Озарбайжоннинг “Сумгаит” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли футболчи янги жамоасида 77-рақам остида тўп тепади.
Ҳозирда “Сумгаит” Озарбайжон Премьер-лигасида 8-ўринда бормоқда. Жамоа ортда қолган 10 турдан сўнг 7 очкога эга.
Маълумот учун, Жалолиддинов фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Андижон”, “Локомотив”, “Олимпик” ва Ўзбекистоннинг барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддинов “Нефтчи” клубини тарк этгани хабар қилинганди.