Жапаров SIM-картани учинчи шахсларга бериш ва сотишни қонунан тақиқлади
Олам
−
21 Июль 3591 1 дақиқа
Қирғизистонда SIM-карталар ва молиявий реквизитларни бегона шахсларга берганлик учун жиноий жазо белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонунини имзолаган. Қонун мамлакат парламенти – Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 25 июнда қабул қилинган.
Қонуннинг мақсади шахснинг банк картаси, ҳисоб рақами, электрон ҳамёни, мобил банки, SIM-картаси ёки бошқа молиявий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиши ёки сотишига йўл қўймасликдан иборат бўлиб, бу IT-технологиялар орқали содир этилаётган жиноятлар даражасини камайтиришга хизмат қилади.
Шундай қилиб, қонун билан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексини учинчи шахсларга электрон тўлов воситалари, виртуал актив ҳамён ва SIM-картани қасддан бериш ёки сотиш учун жавобгарликни белгиловчи норма билан тўлдирилмоқда (209-1-модда).
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерациясида SIM-карталарни чиқаришнинг янги қоидалари жорий этилди. Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб Россияда битта абонентга бериладиган SIM-карталарнинг сонига чекловлар ўрнатилади. Россия фуқаролари 20 тадан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга эса 10 тадан кўп бўлмаган SIM-картага эга бўлишга рухсат этилади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь