Энди Қозоғистонда SIM-карталарни фақат давлат сотади

Олам

image

Қозоғистонда телефон рақамларини фақатгина ҳукумат портали орқали бериш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Мамлакатнинг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмика саноати вазирининг ўринбосари Асхат Оразбекнинг сўзларига кўра, ушбу чора телефон фирибгарлигига қарши курашиш мақсадида амалга оширилади. Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги яқин орада тегишли қонунчилик ташаббусини тақдим этади.

“Ҳозирда фойдаланувчиларга алоқа операторлари SIM-карталарни тақдим этмоқда. Эндиликда биз буни давлатга қайтарамиз ва фуқаролар мобил ёки шаҳар телефон рақамларини электрон ҳукумат портали ёки eGov мобил иловаси орқали олади”, дейди вазир ўринбосари парламенти мажлисида. 

Вазирга кўра, бир жисмоний шахсга бериладиган SIM-карталар сони ҳам чекланади. Энди назоратсиз равишда тижорат мақсадларида уларни сотиб олаётган юридик шахслар эса ҳар бир рақамдан нега фойдаланаётганини асослаб бериши зарур бўлади.

Бундан ташқари, мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Айдос Рисбаев фирибгарлар Қозоғистонда жойлашган SIM-карталар орқали қўнғироқлар амалга ошираётганини маълум қилди.

“Ушбу хизматларни бизнинг мобил алоқа операторларимиз тақдим этмоқда. Шунингдек, биз бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда йирик шаҳарларда учта гуруҳ аниқланган, 19 та қурилма мусодара қилинган, уларда тахминан 3,5 мингта SIM-карта ўрнатилган. Жиноят иши доирасида биз улар жиноятчиларнинг қўлига қандай тушганини аниқлаяпмиз. Иш Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг доимий назоратида", деди у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистоннинг ягона мобил алоқа оператори “Олтин Аср” телефонлар учун янги SIM-карталарни сотишни тўхтатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон SIM-карта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made