Туркманистондаги ягона алоқа оператори SIM-карта сотишни тўхтатди

Олам

image

Туркманистоннинг ягона мобил алоқа оператори “Олтин Аср” телефонлар учун янги SIM-карталарни сотишни тўхтатди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

“Компания ходимлари паспорти мавжуд, SIM-карта олиш учун ариза берган 16 ёшли фуқароларни бўш телефон рақамлари йўқлигини айтиб, рад этишмоқда”, деди нашрга ашхободликлардан бири.

Туркманистон пойтахтида яшовчи яна бир фуқаронинг сўзларига кўра, SIM-картани на янги рақамларга, на мавжуд рақамларга, на компаниянинг марказий офисида, на филиалларида олишнинг имкони йўқ. Энди мижозлар фақат тарифни ўзгартириши мумкин.

TMCell савдо белгиси остида фаолият юритувчи “Олтин Аср” юзага келган муаммоларни компаниянинг янги SIM-карталар сонини кўпайтириш учун техник имконияти йўқлиги билан изоҳлади. Компания бу муаммолар ҳақида расман хабар бермади.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги йилларда Туркманистон ҳукумати мунтазам равишда энг илғор технологияларни харид қилиш ва жорий этиш ҳақида эълон қилади, бироқ мамлакатда уяли алоқа сифати ёмонлашмоқда ва интернет тезлиги пасаймоқда.

“Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ давлатлардан бири саналади. Мамлакат ҳукумати аҳолининг ахборотга киришини назорат қилади, Туркманистондан ахборот сизиб чиқишининг олдини олишга ҳаракат қилади ва шу билан бирга хориждан Ашхободни танқид қилувчи хабарларни блоклайди. Туркманистонда бир неча йиллардан бери йирик ижтимоий тармоқлар ва мустақил ахборот воситалари блокланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида АҚШ Давлат департаменти Туркманистонни Россия,  Беларусь, Шимолий Корея ва Сурия билан бир қаторда ҳукумати одам савдосини молиялаштирган 13 давлат рўйхатига киритгани хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркманистон SIM-карта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг