Жапаров Қирғизистонда Хитойга қарзни тўлаш учун махсус ҳисоб очилганини эълон қилди

Олам 10651
image

Қирғизистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Бош вазир Садир Жапаров мамлакатнинг Хитойдан қарзини қайтариш учун халқдан ёрдам йиғиш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилганини эълон қилди. Бу ҳақда у Жалол-Обод вилоятидаги қишлоқ аҳолиси билан учрашуви вақтида айтиб ўтди. Бу ҳақда “Asia Plus” хабар берди.

“Менга ишонаётган мигрантлар, шунингдек, хусусий тадбиркорлар Хитойга қарзни тўлаш учун махсус ҳисоб рақамини очадилар. Муаммо икки ёки уч кун ичида ҳал қилинади. Биз ҳисоб шаффофлигини таъкинлаймиз”, деган Жапаров.

Жапаров аввалроқ бошқа туманлар аҳолиси билан учрашганда давлат қарзига хизмат кўрсатиш учун мамлакатнинг ички ресурслари етарли эканини айтганди.

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзини қоплаш учун аҳолидан пул йиғиш кампаниясини бошлаш таклифи парламент депутати ва “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси раиси Айнура Алтинбоева томонидан билдирилганди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг бирлашмаси пул йиғмайди, фақатгина бу жараённи амалга ошириш учун шароит яратиб беради.

Қирғизистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 30 июль ҳолатига мамлакатнинг ташқи қарзи 4 млрд 169,6 млн долларни ташкил қилган. Уларнинг 1 млрд 776,29 млн доллари Хитойнинг “Эксимбанк”идан олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 522
Рейтинг: 2.9
t
×