Жапаров Тошкентни тарк этди
Жамият
−
09 ноябр 2023 19060 1 дақиқа
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитидаги иштирокини якунлаб, Бишкекка қайтиб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон раҳбарини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 ноябрь куни Садир Жапаров рафиқаси Ойгул Жапарова ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келганди. Аэропортда уни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олганди. Ўша куннинг ўзида Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказганди.

Live
Барчаси