Жапаров ҳам Ашхободга етиб борди
Олам
−
11 Октябрь
3368Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхободга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг самолёти Туркманистон пойтахти халқаро аэропортига қўнди. Президент Садир Жапаровни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Баймирод Аннамамедов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Аэропортда гилам ёзилиб, фахрий қоровул саф тортди. Миллий либосдаги болалар Садир Жапаровни қутлаб, унга гул совға қилди.
Президент Садир Жапаров Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замонлар ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумида иштирок этади.
Маълумот учун, мазкур анжуманда 10 дан ортиқ давлат Президентлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТЮРКСОЙ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва UNESCO раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳам иштирок этишини маълум қилинганди. Шунингдек, мазкур тадбир доирасида Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашиб, Яқин Шарқдаги кескин ёмонлашган вазиятни муҳокама қилиши хабар қилинганди. Кеча, 10 октябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга борди.
LiveБарчаси