Жанубий Осетия Россияга қўшилмоқчи

Олам

image

Жанубий Осетия яқин келажакда Россияга қўшилиш учун “қонуний қадамлар” қўймоқчи. Бу ҳақда кеча, 30 март куни тан олинмаган республика раҳбари Анатолий Бибилов баёнот берди.

“Бўлинган осетин халқининг асосий тарихий, стратегик мақсади бир давлат доирасида бирлашишдир. Бу давлат Россия Федерацияси (...) Биз яқин келажакда тегишли қонуний чораларни кўрамиз”, дейди у ўз мурожаатида.

Кейинроқ Бибиловнинг матбуот котибининг аниқлик киритишича, Жанубий Осетиянинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум тан олинмаган республика раҳбари сайловидан сўнг, яъни 10 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан тан олинмаган Абхазия республикаси раҳбарияти бундай режалаш ўқлигини маълум қилди.

“Абхазиянинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши ҳақида гап йўқ. Абхазия Конституциясида мамлакатимиз мустақил давлат экани аниқ эълон қилинган. Россия бизнинг стратегик ҳамкоримиз, қадрдон ва яқин давлатимиз, аммо бизнинг Россия Федерациясига қўшилиш ниятимиз йўқ.”, дея баёнот берган Абхазия парламенти спикери Валерий Кварчия.

2008 йил 26 августда, Грузиядаги “беш кунлик уруш”дан кўп ўтмай, Россиянинг ўша пайтдаги Президенти Дмитрий Медведев Россия Федерацияси томонидан Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўшандан бери Жанубий Осетия раҳбарияти Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш режасини бир неча бор эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Осетия

Баҳолаганлар

766

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг