Саакашвили 2008 йилги урушни бошлаганликда айбланди
Олам
−
14 Август
4436Грузиянинг ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини уруш бошлаганликда айблади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Партия баёнот чиқариб, Саакашвилини 2008 йилда Жанубий Осетия устидан урушни ташқи кучлар буйруғи билан бошлаганликда айблади.
“2008 йил августида Саакашвилининг авантуристик ҳаракатлари унинг руҳий касаллиги эмас, балки ташқаридан берилган кўрсатмалар ва пухта режаланган хиёнат оқибати бўлгани ҳақиқат”, деган партия вакилларидан бири сиёсий кенгаш йиғилишидан сўнг.
Партия, шунингдек, оммани мамлакат ва унинг халқига қарши қилинган бу жиноятни ким содир этганини тўлиқ тушуниб етиш учун оммавий-ҳуқуқий жараёнга эътиборли бўлишга чақирди.
Жорий йилнинг 8 август куни Бош вазир Ираклий Кобахидзе ҳукумат Бош прокуратура, Конституциявий суд билан боғланиши ёки 2008 йилги уруш билан боғлиқ ҳолатларни текшириш учун парламент комиссияси тузиши мумкинлигини маълум қилганди.
2008 йилнинг августида Грузия ва унинг Жанубий Осетия ўртасидаги зиддият кенг кўламли урушга айланиб кетди. Можаро Грузия 1990 йиллар бошида мустақиллигини эълон қилган, лекин халқаро миқёсда тан олинмаган Жанубий Осетия устидан назоратни қайта тиклаш учун ҳарбий операция бошлаганидан сўнг юзага келган. Бунга жавобан можарога Россия аралашиб, Жанубий Осетияга, кейинроқ эса бошқа минтақа – Абхазияга қўшин юборди.
Уруш беш кун давом этди ва Европа Иттифоқи воситачилигида сулҳ битими билан якунланди. Россия Жанубий Осетия ва Абхазияни мустақил давлатлар сифатида тан олди, аммо халқаро ҳамжамиятнинг аксарияти уларни Грузиянинг бир қисми деб билишда давом этмоқда. Можаро Россия ва Грузия ўртасидаги келишмовчиликни чуқурлаштирди ва минтақавий барқарорликка таъсир қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тбилиси шаҳар суди судьяси Михаил Жинджолия чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун суд жараёнида аллақачон қамоқда бўлган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини ҳибсга олишга қарор қилганди. Прокурорнинг илтимосига биноан у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Илгари Саакашвилига бешта жиноий иш бўйича ҳеч қачон эҳтиёт чораси қўлланилмаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь