Жанубий Кореяда 9 йил ичида илк бор туғилиш даражаси ошди
Олам
−
17:07
976Жанубий Кореяда 2014 йилдан бери биринчи марта туғилиш кўрсаткичи ошгани кузатилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида мамлакатда 220 минг бола туғилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпдир.
“Ушбу ўсиш COVID-19 пандемияси туфайли кечиктирилган никоҳлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
Илгари мамлакатда кетма-кет саккиз йил давомида туғилиш даражаси пасайган ва 2023 йилда бу кўрсаткич рекорд даражада тушиб кетган ва ҳар бир аёлга 0,72 бола тўғри келган.
2023 йилда мамлакатда никоҳлар сони 13,5 фоизга ўсган ва деярли 200 мингга етган. Бу сўнгги тўрт ўн йилликдаги рекорд ўсиш саналади. Жанубий Кореяда никоҳ кўпинча бола туғилишининг асосий шарти ҳисобланади ва тўй ва боланинг туғилиши ўртасидаги вақт оралиғи одатда бир йилдан икки йилгача бўлади.
Бундан ташқари, демографик инқирозга қарши курашиш учун Жанубий Корея сўнгги йилларда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни жорий қилган. Янги турмуш қурганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида расмийлар 2024-2026 йиллар оралиғида турмуш қурганлар учун солиқ имтиёзлари кўринишида 500 минг вон (тахминан 350 доллар) миқдорида бир марталик тўловни жорий қилган.