Жанубий Африкада оммавий отишма содир бўлди
Олам
−
28 Сентябрь
3859Жанубий Африкадаги икки уйда содир бўлган оммавий отишмада 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, воқеа бугун, 28 сентябрь куни эрталаб Лусикисики шаҳридаги икки уйда содир бўлган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, отишмада биринчи уйдан тўрт киши, иккинчи уйдан эса ўн уч киши, жами 15 аёл ва 2 эркак ҳалок бўлган.
Отишма пайтида воқеа жойида бўлган олти нафар одам, жумладан икки ойлик чақалоқ тирик қолган. Жиноятчиларни ушлаш мақсадида терговчилар ва суд-тиббий экспертлардан иборат гуруҳ юборилган.
Маълумот учун, Жанубий Африкада оммавий отишмалар тез-тез юз бериб туради ва мамлакатда қотиллик даражаси сўнгги 20 йилликдаги энг юқори даражага етган. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг апрелидан июнигача мамлакат бўйлаб 6,000 дан ортиқ қотиллик содир бўлган.
Полицияга кўра, ўтган ой давомида 53,000 дан ортиқ шубҳали шахслар, жумладан қотиллик каби зўравонлик жиноятлари учун қидирилаётганлар ҳибсга олинган ва 400 дан ортиқ ноқонуний ва рўйхатдан ўтказилмаган қуроллар мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, ўн етти киши яраланган эди.
LiveБарчаси