АҚШдаги кўнгилочар клубда отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, ўн етти киши яраланди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳолат АҚШда давом этаётган қуролли зўравонлик ва қотиллик эпидемиясини кўрсатадиган ачинарли воқеа, аммо бунга ҳеч қандай сиёсий даражада эътибор қаратилмаяпти. Полиция отишмани уюштирганларни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот эълон қилган.

“Бирмингемдаги “Five Points South” кўнгилочар клубида отишма содир бўлди, оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, камида 17 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Маҳаллий полиция вакили Трумен Фицжеральдга кўра, отишма 22 сентябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 23:00 дан кейин бошланган. Уч киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Яраланганлар шифохонага ётқизилган. Ҳодиса клубга келганлар навбатда турган вақтда содир бўлган.

“Биз одамларимизни ўлдирганларни аниқлаш ва қўлга олиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз", деди Фицжеральд.

Нашрга кўра, ҳозирча айбдорлар қўлга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Жоржия штатидаги Апалачи ўрта мактабида 14 ёшли ўқувчи одамларни ўққа тутиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 9 киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма Алабама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made