Жалолиддин Аҳмадалиевга бировнинг жаримаси юборилди. ИИБ муносабат билдирди

Маданият-санъат

image

Ижтимоий тармоқларда бошқа ҳайдовчининг жарима қоғози таниқли хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев номига расмийлаштирилиб, унинг уйига жўнатилгани ҳақида видео тарқалди. Ушбу хабарга Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати расмий муносабат билдирди. 

Гап шундаки, на давлат рақами, на русуми ўхшаш бўлмаган машиналар адаштирилиб, жарима ҳуқуқбузарлик содир этмаган хонанда номига ёзилган. Сўнгра шаклланган қарор Ўзбекистон почтаси АЖ томонидан унинг яшаш манзилига юборилган. Бўлимнинг хабарига кўра, ушбу қарор “техник хатолик сабабли шакллантирилган” ва “ишни кўриб чиққан ходим томонидан жойида бартараф этилиб, қарор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилинган”. 

Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарликни чиндан содир этган ҳайдовчи Наманган шаҳар ҳудудида ҳаракат тезлиги 60 км/с чегараланган жойда 72 км/с тезлик билан ҳаракатланган ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128,3-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Англашилмовчилик аниқлангандан сўнг ушбу ҳайдовчига жарима солиш тўғрисидаги қарор шакллантирилиб, тегишли чора кўрилган.

Шунингдек, ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати ахборот бўлими тақдим этган қўшимча маълумотда хонанданинг  жами 9 та ҳолат бўйича 8 миллион 250 минг сўм миқдордаги қарзи борлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи ИИБ жарима Жалолиддин Аҳмадалиев биров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг