Жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи палла бошланди
Спорт
−
17 Май 2019 4046 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун мусобақанинг учинчи куни доирасида 3 нафар ўзбек спортчиси ўз омадини синаб кўради. Улар орасида жаҳон чемпионатларининг 2 карра финалчиси Никита Рафалович (-74 кг), Осиё ўйинларининг финалчиси Мадинабону Маннопова (-49 кг) ва Зария Қосимова (-57 кг) каби таэквондочиларни кўриш мумкин.
Ўзбекистонликларнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-74 кг: Никита Рафалович – Ростанд Кики (Бенин) / Кристос Пилавакис (Кипр)
-49 кг: Мадинабону Маннопова – Оқила Рамадан (Индонезия)
-57 кг: Зария Қосимова – Бинета Дидиу (Сенегал)
Маълумот учун, жаҳон чемпионати баҳсларини бевосита аренадан томоша қилиш учун Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ташриф буюриши кутилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь