Зеленскийнинг Президентликдаги биринчи маоши 5 млн сўмга ҳам етмади
Олам
−
26 Июнь 2019 8140 1 дақиқа
Украинанинг янги сайланган Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатидаги биринчи маошини олди. Бу ҳақда "Фактор" Президент администрацияси Матбуот хизматига асосланиб, хабар берди.
Зеленскийнинг биринчи маоши 12 727,27 гривна ёки 4 174 544,56 сўмни ташкил этган. Шундан 2 481,82 гривна ёки 814 036,96 сўм солиқлар учун ушлаб қолинган.

Маълумот учун, Президент ишлари бўйича бошқарма хабарига кўра, Украинанинг собиқ раҳбари Пётр Порошенко 2018 йилда 270,5 минг гривна (88 446 974,94 сўм) ишлаб топган ва бу пуллар хайрия жамғармасига ўтказилган.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь