Зеленскийга Орбаннинг тинчлик режаси ёқмади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийга Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Россия-Украина можаросини ҳал қилиш таклифи ёқмади. Бу ҳақда Орбан “Die Weltwoche” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Орбан Киевда Украина Президенти билан учрашув чоғида ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган. Венгрия Бош вазирининг сўзларига кўра, Владимир Зеленскийга “бу таклиф ҳақиқатан ҳам ёқмаган”.

“Унинг бу борада бироз шубҳаси бор эди. Бу унга унчалик ёқмасди. У айтди: ўйлаб кўрайлик, ўйлаб кўрайлик”, деди Орбан.

Унинг аниқлик киритишича, Украина аллақачон ўт очишни тўхтатиш тажрибасига эга. Бироқ Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу муваффақиятсиз бўлган ва Украинага фойда келтирмаган.

Венгрия Бош вазири Зеленскийни ўз таклифини қабул қилишга кўндириш мақсади йўқлигини қўшимча қилди. У фақат Украина Президентига Венгриянинг тинч йўл билан келишув бўйича позициясини етказмоқчи бўлган.

Маълумот учун, Виктор Орбан 2015 йилдан бери биринчи марта Киевга 2 июл куни борди. Владимир Зеленский билан музокаралар якунида Венгрия Бош вазири Украина Президентидан тинчлик музокаралари олдидан ўт очишни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишни сўраганини айтди. Бироқ Зеленскийнинг ўзи музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида бу мавзуни тилга олмади.

Кейинроқ Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Игор Жовква Украина Президенти Орбаннинг таклифини тинглаганини ва бунга жавобан Украина позициясини баён қилганини айтди. Жовква Украина тинчликка интилаётганини ва унга тинчлик саммитлари орқали эришишни режалаштираётганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг