Зеленский йил бошидан бери Россия учирган ракета ва дронларни санади
Олам
−
31 Январь
6876Йил бошидан буён Россия Украина шаҳарларига 330 дан ортиқ ракета ва 600 га яқин жанговар дронларини учирди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Бундай террорчилар босимига қарши туриш учун етарлича куч керак ва биз ҳамкорларимиз билан биргаликда айнан мана шундай ҳаво қалқонини қурмоқдамиз. Биз Украина осмонини ҳимоя қилишимиз керак. Фронтдаги позициялардан тортиб, шифохоналар ва мактабларгача хавфсизликни таъминлаш учун ҳам бу жуда муҳим", деб ёзган у.
Зеленский шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва электрон воситалар асосий устувор масала эканини таъкидлаган.
"Россия террорини енгиш керак. Энг асосийси буни эпласа бўлади", дея қўшимча қилган Украина етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский украиналик ҳарбий асирларни алмашиш учун олиб кетаётган Россиянинг Ил-76 ҳарбий самолётининг ҳалокатга учраши ортидан халқаро тергов ўтказилишини талаб қилиб чиққан эди.
LiveБарчаси