Зеленский Ермакнинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 8 декабрь куни журналистлар билан суҳбат чоғида Президент офисини ким бошқариши мумкинлигини айтди.

Зеленский номзодлар сифатида беш украин расмийсининг исмини келтирган:

  • Денис Шмигаль – Мудофаа вазири;
  • Михаил Фёдоров – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Рақамли трансформация вазири;
  • Кирилл Буданов – Мудофаа вазирлигининг разведка бош бошқармаси раҳбари;
  • Павел Палис – Президент офиси раҳбарининг ўринбосари;
  • Сергей Кислица – Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Зеленскийнинг айтишича, Шмигаль ва Фёдоров номзодлари бўйича муаммо бор, чунки Рада уларни лавозимидан бўшатиши керак, Президент эса кейин тайинлай олади. Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Президент офиси муҳим, лекин бошқа институтлар ҳам бор.

Зеленский барча номзодлар жуда муҳим лавозимларни эгаллаб тургани учун ҳали вариантларни ўйлаб чиқаётганини қўшимча қилган. 

“Барибир танлов қилиш керак. Агар бу жараён чўзилса, мен бош офис раҳбарисиз ишлашга ўрганиб қоламан, балки умуман усиз ҳам ишлай оларман. Лекин қарор қабул қилиш керак”, деган Украина Президенти. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Зеленский Президент офиси раҳбари Андрей Ермакни ишдан бўшатган эди. Ўша куни Украина терговчилари “Энергоатом” компаниясидаги йирик ўғриликлар иши бўйича Ермак уйида тинтув ўтказган. Унга айблов қўйилмаган, аммо тинтувдан сўнг у истеъфога чиққан ва фронтга кетишини айтган.

Кейинчалик Олий рада депутати Алексей Гончаренко Украина Президенти аппаратининг собиқ раҳбари Андрей Ермакка мамлакатдан чиқишга таъқиқ қўйилгани ҳақида маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Денис Шмигаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг