Зеленский Вильнюсга етиб борди
Олам
−
11 Июль 2023
4773Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 11 июль куни НАТО саммитида қатнашиш учун Литва пойтахти Вильнюсга етиб борди. Бу ҳақда бир қатор Украина ва Литва оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров унинг Вильнюсга келганини тасдиқлаган. Украина раҳбари Литва пойтахтига Рзешов шаҳридан Польша самолётида етиб борган.
Манбаларга кўра, Зеленский ва Украина Мудофаа вазири Алексей Резников ўтирган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:45 да Вильнюс халқаро аэропортига қўнган. Украина етакчисининг саммитдаги чиқиши Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, саммит бошланишидан аввал Вильнюсдаги аэропортга Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрнатилганди. Шунингдек, 3000 дан ортиқ литвалик аскар саммит иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жалб қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь