НАТО саммити вақтида Вильнюс аэропорти Patriot'лар ҳимоясида бўлади

Олам

image

Литванинг Вильнюс шаҳрида эртага, 11 июль куни бошланадиган НАТО саммити олдидан шаҳар аэропортига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур саммитда альянсга аъзо 31 та давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ташкилот аъзолигига даъвогар Швеция вакиллари, шунингдек, Жанубий Корея, Япония ва Янги Зеландия делегациялари иштирок этади. Бундан ташқари, хабарларга кўра, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Вильнюсга боришни мақсад қилган.

Саммитда иштирок этадиган етакчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Литва пойхатида зарурий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Вильнюс аэропортига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилди. Шунингдек, саммит бўлиб ўтадиган 11-12 июль кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 3000 дан ортиқ литвалик ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

Маълумот учун, Вильнюс саммитида Киевни янги снарядлар, шу жумладан АҚШ томонидан тақдим этиладиган кассетали ўқ-дорилар билан таъминлаш, ўтган ой Россияда юз берган Пригожин исёнининг мамлакат раҳбарияти ҳамда унинг операцияларига таъсирини баҳолаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Зеленский Вильнюс саммитида Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши бўйича ҳам ижобий қадамлар ташланишини кутятпти. У уруш тугаганидан сўнг мамлакатининг блокка қўшилиш жараёни бошланишига умид қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Patriot Вильнюс аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг