Зеленский Украинага қанча F-16 кераклигини айтди
Олам
−
10 Июль
8923Украина мудофааси учун 128 та F-16 қирувчи самолёт керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский бугун, 10 июль куни Вашингтон шаҳридаги Рейган институтидаги нутқида айтиб ўтди.
Зеленский НАТО томонидан Украинага ваъда қилинган F-16 қирувчи самолётларининг сони жуда камлиги, шунингдек, улар жуда кечикаётганлигини таъкидлади.
“F-16 қирувчилари билан боғлиқ муаммо уларнинг сони ва етказиб берилиш санасида. Россия Украинага қарши ҳужумларда ҳар куни 300 та самолётдан фойдаланади, аммо бизга 10-20 та самолёт етказиб берилиши айтилган. Биз ўзимизни ҳимоя қилмоқдамиз, шунинг учун бизга 128 та F-16 қирувчилари керак, иттифоқчиларимиз бу миқдордан хабардор”, деган Президент.
Зеленский, шунингдек, Украина Россия аэродромларини бомбалаш учун АҚШни Россия ҳудудига зарбалар бериш бўйича чекловларни бекор қилишга чақирган.
“Агар Америка раҳбарияти бизга Россия ва Қримдаги рус ҳарбий ва логистика нишонларига зарбалар бериш учун зарур имкониятлар билан ёрдам берса, биз Россиянинг Украина жанубидаги ҳаракатларини сезиларли даражада чеклашимиз ва босқинчини сиқиб чиқаришимиз мумкин", дея қўшимча қилган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Ғарбнинг ёрдами Украина учун етарли бўлмаётганидан нолиганди. Шунингдек, Украина Президенти мамлакат учун бу йил урушни тугатиш режасини тақдим этиши муҳимлигини ва бу режани дунёнинг аксарият қисми қўллаб-қувватлашини айтганди.
LiveБарчаси