Зеленский Си Цзиньпинни Украинада кутяпти

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Хитой раҳбари Си Цзиньпинни мамлакатда қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 29 март куни “Associated Press” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Биз уни шу ерда кўришга тайёрмиз. Мен у билан гаплашмоқчиман. Лекин бу йил, бир йилдан кўпроқ вақт давомида мен Си Цзиньпин билан ҳеч қандай алоқада бўлмаганман”, деган Украина раҳбари.

Қайд этилишича, Владимир Зеленский аллақачон Си Цзиньпинга таклифнома юборган.

Таъкидлаш жоизки, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк икки давлат раҳбарларининг суҳбати режалаштирилгани, бироқ уни ташкил этишда муайян қийинчиликлар борлигини маълум қилган. Украина томони бу ҳолат Хитойнинг позицияси туфайли юзага келганини даъво қилган. Кўп ўтмай Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг Хитой расмийлари Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасида бўлиши мумкин бўлган телефон суҳбати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-22 март кунлари Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россияда бўлган ва Президент Путин билан учрашган эди. Хитой раҳбари Зеленский билан ҳам онлайн мулоқот қилиши тахмин қилинган, бироқ бу амалга ошмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Украина Си Цзиньпин Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг