Путин билан учрашмоқчи бўлган Си Цзиньпин Зеленскийни ҳам унутмади

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Украина Президенти Владимир Зеленский билан онлайн музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 13 март куни “The Wall Street Journal” манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, келаси ҳафтада Хитой раҳбари Москвага бориб, Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни, кейин эса Зеленский билан гаплашишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Си Цзиньпиннинг Путин билан кўришиш учун Москвага келиши айтилганди. Бироқ на Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, на Кремль маъмурияти бунга изоҳ бермаган эди. Хитойнинг Украинадаги можорони ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат таклифлари эълон қилингандан сўнг, Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам Хитой-Украина ўртасида учрашувлар бўлиши мақсадга мувофиқ эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Си Цзиньпин Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made